Фарғона НҚИЗда парафин ва петролатумни биржада сотишни бошлади

Дата: 16:49, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) томонидан ишлаб чиқарилган парафин ва петролатум маҳсулотлари Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси (ЎзРТХБ) АЖнинг валюта савдо майдончасида савдога қўйила бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ҳозирги пайтда биржанинг котировкалаш варағида экспорт учун 2 та стандартлаштирилган шартномалар очилган бўлиб, булар қаттиқ нефть парафини бир лоти 60 тонна, бошланғич нархи бир тоннаси учун $470 ва петролатум ПС-55 бир лоти 60 тонна, бошланғич нархи бир тоннаси учун $190. Биржа товарларини етказиб бериш шарти FCA Охунбобоев темир йўл станцияси.

Ўтказилган савдо натижаларига кўра валюта савдо майдончасида $28,2 минглик 60 тонна парафин ва $11,46 минглик 60 тонна петролатума ПС-55 сотилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: