Фарғона шаҳрида икки қиз танишларини Таиландга жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланишган
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Жиноий ишлар бўйича Фарғона шаҳар суди одам савдосига алоқадорликда айбланаётган Ўзбекистоннинг икки фуқаросига нисбатан ишни кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Суд давомида Марғилонлик 20 ёшли Ферузахон Мўминова Фарғонада яшовчи 25 ёшли Моҳигул Муллажонова билан келишган ҳолда одам савдоси, хусусан, қизларни хорижга фоҳишалик қилиш учун жўнатиш билан шуғулланишгани аниқланди.
“Жорий йилнинг апрел ойида Мўминова ва Муллажоновалар Ўзбекистон фуқароси М.Сни ноқонуний йўл билан биринчи Олмотага, кейин Таиландга олиб чиқишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари навбатдаги қизни хорижга юбориш пайтида далиллар билан бирга қўлга олдилар”, - дейилади суд хабарида.
Мўминова суд давомида ўзининг ноқонуний ҳаракатларни тўлиқ тан олди ва Самарқандда истиқомат қилувчи С.Меликова илгари уни Таиландга бориб фоҳишалик қилишга мажбурлаганини таъкидлаб ўтди. Қиз бироз вақт ўтганидан кейин жиноятчилар қўлидан қочишга ва Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлган.
Аммо у кейинчалик у С.Меликовадан сарфланган $8 мингни қайтариш ёки фоҳишалик билан шуғулланиш ҳақида таҳдид қилинган SMS-хабарлар ола бошлаган. Шу мақсадда Мўминова Мулажонова билан тил бириктирган ҳолда фуқаро М.С.ни Таиландга йўллашган ва фуқаро Н.М.ни йўллашни режалаштиришган.
Суд жиноят ишини кўриб чиқиб, ишнинг ҳар икки фигурантини ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) бўйича айбдор деб топди ва Ф.Муминовани 5 йилга, М.Муллажоновани 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.