Фарғона «Универсиада 2016» финалини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ - Фарғона шаҳрида бўлажак «Универсиада 2016» мусобақалари финалига тайёргарлик фаол давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий Олимпиа қўмитасидан маълум қилишларича, ҳозирда мусобақалар ўтказиладиган 29 объектлар, жумладан, Фарғона давлат университетида, Фарғона политехника институтида, Фарғона олимпиа заҳиралари спорт коллежида тайёгарлик кетмоқда.
Спорт заллари замонавий талаблар асосида таъмирланиб, жиҳозланмоқда. Фарғона давлат университетида 3,2 минг кишилик футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, уч волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Иштирокчиларнинг яшашлари учун шароит яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг учун университет ётоқхоналари таъмирланмоқда.
Бундан ташқари, шаҳарда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Марказий кўча ва 5 кмлик йўллар таъмирланмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда уч тизимли спорт мусобақаларига амал қилади. Буларга “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” киради. Сўнгги спорт мусобақаси дастурига 15 спорт турлари киритилган. “Универсиада”нинг олдинги финали Бухорода ўтказилган эди.


