Фарғона вилоятида 14 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари бўлган объектлар “нол” қиймати бўйича сотилмоқда
Тошкент. 5 сентября. ЎзТАГ – Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси 14 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари бўлган объектларни “нол” қиймати бўйича сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биржа” газетасининг маълумотларига кўра, давлатга қарашли жами 4 объект сотилмоқда.
Бўлажак инвесторлар сотиб олинган давлат объектларида янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ва бу ерда 320 янги иш ўрни яратиш ҳам талаб қилинади.
Конкурс савдоларига қўйилган энг йирик объект “Қўқон суперфосфат заводи” ОАЖ қошидаги “Янги Қўқон кимё заводи” цехининг ишлаб чиқариш биноларидир. Инвестор бу ерга 10 млрд сўмлик сармоя киритиши зарур. Бундан ташқари у бу ерда 150 янги иш ўрни яратиш мажбуриятини ҳам олиши керак.
$1 = 2351,84 сўм.