Фарғона вилоятида 7 кг ошиқ наркотик модда олиб қўйилди

Дата: 16:22, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида 7 кг ошиқ наркотик модда олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Марғилон шаҳрида ўтказилаётган “Қорадори-2015” тадбири давомида 1954 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлиси текширилганида, унинг омборхонасида 7 кгдан ортиқ миқдоридаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси яшириб қўйилгани аниқланди”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: