Фарғона вилоятида еттита янги КСЗ ташкил этилади

Дата: 14:11, 17-12-2018.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида еттита янги кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, улар Фарғона шаҳрида, вилоятнинг Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида ишламай турган ишлаб чиқариш майдончалари ва ер участкалари асосида ташкил қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, ЯСЗнинг умумий майдона 72,6 гектарни, бино ва иншоотлари майдона 85,8 минг кв. м. атрофидани ташкил қилади.

ҚСЗ ҳудудларида жойлашган давлат кўчмас мулклари тадбиркорларга бизнес режалар шартлари бажарилган, янги иш жойлари сақланган ва яратилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган ҳолда кейинчалик мулк ҳуқуқи бериш билан биргаликда 10 йил муддатга ижарага берилади.

Сурат манбаи: http://turkbelarus.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: