Фарғона вилоятида газ билан заҳарланиш натижасида бир ёшли бола ҳаётдан кўз юмди

Дата: 15:03, 17-12-2018.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида газ билан заҳарланиш натижасида бир ёшли бола ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 15 декабрга ўтар кечаси Янгиобод МФЙда яшовчи, уй бекаси, М.Х. (исмли аёл) уйида иситиш печига кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида бирга яшаган 2017 йилда туғилган қизи, кўмир исидан заҳарланиб вафот этган”, - дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатлар бошқа жойларда ҳам содир бўлмоқда. Декабр бошида Жиззах вилоятида тўрт киши ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этган эди. Бунга қўлбола печдан хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган ҳолда фойдаланиш сабаб бўлган.

Сурат манбаи: https://www.belnovosti.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: