Фарғона вилоятида иккита музей ташкил этилади

Дата: 11:31, 30-07-2019.

Тошкент. 30 июль. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида иккита музей ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Эркин Воҳидов мемориал музейи ва Ҳазини уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди (№630, 26.07.2019 й.). Қарорга мувофиқ Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ва Учкўприк туманидаги Ҳазини уй-музейи Фарғона вилояти давлат тарих ва маданият музейи филиали сифатида ташкил этилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу музейларда замонавий интерактив ахборот технологиялари жорий этилади.

Сурат манбаи: davra.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: