Фарғона вилоятида наркотик моддалар сақлаш ҳолати аниқланди

Дата: 14:51, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида наркотик моддалар сақлаш ҳолати аниқланди, деб хабар қилади республика ИИВ матбуот хизмати.

“Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида 1970 йилда тугъилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлисидаги ертўлада 446 граммдан ортиқ миқдордаги “кўкнори” гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Кўкнори” – афюн ўсимлигининг (Papaver) бутун ёки майдаланган қисмлари бўлиб, қуритилган ёки қуритилмаган ҳолда бўлади. Ушбу ўсимликдан сув ёки органик эритувчилар ёрдамида фаол норкотик моддалар олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: