Фарғона вилоятида наркотик моддаларни сақлаш ҳолати аниқланди

Дата: 14:48, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Фарғона вилоятида наркотик моддаларни сақлаш ҳолати аниқланди, деб хабар беради ЎзР. ИИВ матбуот хизмати.

“Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида 1967 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги омборхонасида 980 граммдан ортиқ миқдордаги “марихуана” гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди” – дейилади жума кунги хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: