Фарғона вилоятида рақамли телевидениенинг янги стандарти ишга туширилди
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида рақамли телевидениенинг янги стандарти ишга туширилди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Электромагнит мослашув марказига (ЭМММ) асосланган ҳолда.
“Радиочастота спектридан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадларида Фарғонада 2015 йил майидан бошлаб DVB-T2 ер телеузатув стандарти йўлга қўйилди. У 16 SD телевизион каналларда узатиш имкониятига эга. DVB-Т2 тизим даражасидаги тузилиши, ҳам жисмоний даражадаги ўзига хосликлари билан ажралиб туради. Бунинг натижасида DVB-T қабул қилувчилари DVB-T2га мос келмайди. DVB-T2 рақамли сигналини қабул қилиш учун ушбу стандартда ишловчи махсус тюнер зарур”, – деб таъкидланади ЭМММ матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда Фарғона вилояти аҳолиси “O‘zbekiston”, “Yoshlar”, “Sport”, “Navo”, “Kinoteatr”, “Bolajon”, “Dunyo Bo‘ylab”, “Madaniyat va Ma’rifat”, “Diyor”, “Oilaviy”, “Mahalla”, “Farg‘ona” ва “UzHD” рақамли телевидение каналларини юқори сифатда кўришлари мумкин.