Фарғона вилоятида шаҳар почтасининг янги биноси очилди

Дата: 22:59, 15-04-2015.

Фарғона. 15 апрел. ЎзТАГ – Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида шаҳар почтасининг янги биноси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон почтаси” АЖ хабар қилишларича, замонавий талаблар асосида қурилган объект Наврўз арафасида фойдаланишга топширилган.

Маълумки, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ташкилотга қарашли биноларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Республиканинг почта тармоғига 14 ҳудудий филиаллар, уларнинг 177 туман ва шаҳар узеллари, 2,986 алоқа бўлимлари, шунингдек, “Халкаро почтамт”нинг 20 кўчма бўлинмалари, “Ўзбекистон маркаси” ишлаб чиқариш бўлими ва “Пул ўтказмаларини назорат қилиш маркази” киради. Шунингдек, миллий почта оператори 34 авиа, 2 темир йўл, 436 автомобиль маршрутлари кириб, улар почта жўнатмаларини тўхтовсиз етказишни таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: