Фарғона вилоятида замонавий “Истиқлол” стадиони очилди

Дата: 13:42, 20-03-2015.

Фарғона. 20 март. ЎзТАГ – Наврўз байрамини нишонлаш арафасида Фарғона вилоятида замонавий “Истиқлол” стадиони очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, стадион 20 минг ўринга мўлжалланган бўлиб, юқори ва қуйи ярусларга бўлинган. У ҳалқаро стандартларга мувофиқ қурилган бўлиб, бу ерда халқаро мусобақалар ҳам ўтказиш мумкин.

“Истиқлол” замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда куннинг исталган вақтида машқ ўтказиш мумкин. Майдон газони Голландиядан келтирилган.

Шунингдек, стадионда спортчилар, ҳакамлар, тренерлар ва маъмурият учун алоҳида хоналар мавжуд. Шарҳловчилар учун бўлмача видеотабло, аудиотизим, турли IT-технологиялари билан жиҳозланган ва бу ердан тўғридан-тўғри трансляция олиб бориш мумкин.

Бугун Форғона вилоятида 14 футбол мактаблари, 4 профессионал ва 24 ҳаваскор футбол клублари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: