Фарғона вилоятидаги банкдан $100 минг ўғирлаб кетилган

Дата: 16:35, 12-06-2019.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – Фарғона вилоятидаги банкдан $100 минг ўғирлаб кетилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида "Халқ банки" АК филиалларидан бирида чет эл валютаси сақланадиган сейфдан 100 минг доллар ўғирлаб кетилган", - дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

"Тергов давомида пул мазкур банкнинг 32 ёшли бошқарувчи С.Т. томонидан банкнинг икки ходими билан тил бириктириб ўзлаштирганлиги маълум бўлди. Тергов давом этмоқда", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: news.yandex.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: