Фарғона вилоятидаги инвестиция хабига $161 млндан зиёд маблағ жалб этилади

Дата: 11:55, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Фарғона вилоятидаги инвестиция хабига $161 млндан зиёд маблағ жалб этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишуви доирасида маълум бўлди.

“Вилоятда хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаби ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шаҳарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга $161 миллиондан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтириб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, мазкур инвестициявий хаб вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар ва инновацион марказлар билан ҳам ишлайди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Президент бу тизимни такомиллаштириш, бундай хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

“Шу ернинг ўзида Фарғона вилоятидаги саноат корхоналарига инвестиция жалб этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига 12 июнда келган эди.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz/ru/2018/01/16/ventureuzb/

Янгилик билан ўртоқлашиш: