Фарғона вилоятидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ва директор ўринбосари ўқувчилардан пул йиғгани учун ишдан бўшатилди

Дата: 17:41, 03-12-2018.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 3-мактаб ўқитувчиси ва директор ўринбосари ўқувчилардан пул йиғгани учун лавозимларидан бўшатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича, маҳаллий ОАВ вакиллари олдинроқ ушбу мактабдаги баъзи синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари турли мақсадларга пул йиғгани, шунингдек, пул бермаган ўқувчиларни ҳақоратлаб, калтаклаганлар тўғрисида маълумотлар чоп этган эди.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ўтказган текшириш натижасида 2018 йилнинг 16 ноябр куни мактабнинг 7 “В” синф раҳбари Р. М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этгани, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситган ва калтаклаганлиги аниқланди.

“Фарғона Халқ таълими бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан, ўқитувчи Р.М. ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этдилар. Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Фарғона Халқ таълими бошқармаси маҳаллий ҳокимият (маъурият - ЎзТАГ) билан ҳамкорликда ўқув муассасасини кўмир ёки кўмир брикети билар таъминлаш учун керакли чоралар кўрмоқда.

“Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги зўравонликнинг барча кўринишларини қоралайди ҳамда ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақиради. Шунингдек, мактаб ходимларини ота-оналардан турли мақсадлар учун ноқонуний маблағлар йиғиш амалиётини тўхтатишни сўрайди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://kaz.tengrinews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: