Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги корхоналар $33,65 млнлик маҳсулотни экспорт қилди

Дата: 11:10, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-октябрида Фарғона вилоятининг Данғара туманидадаги корхоналар $33,65 млнлик маҳсулотни экспорт қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, энг кўп маҳсулотни экспортга чиқарган корхоналар орасида “Bur sal shoes” МЧЖ, “Мусавартекс” ўзбек-британ қўшма корхонаси, “Имкон”, “Nika” компаниялари бор.

Жами туманда 22 ана шундай компания мавжуд бўлиб, улардан 8таси қўшма корхонадир.

Жорий йилнинг 10 ойида Фарғона вилоятидаги 90 компания томонидан қиймати $102 млнлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

$1 = 2401,09 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: