Фарғона водийсида аҳоли зичлиги Қирғизистондагига қараганда 12 баравар, Қозоғистондагига қараганда 56 бараварга юқори
Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Фарғона водийсида аҳоли зичлиги 1 кв кмга 360 кишини ташкил этиб, Қирғизистондагига қараганда 12 баравар, Қозоғистондагига қараганда 56 бараварга юқори. Бу ҳақида Қирғизистон Жогорку Кенеши раиси Асилбек Жээнбеков сешанба куни “Марказий Осиёда миграция масалалари” халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Марказий Осиё геосиёсат ва геоиқтисодиёт жиҳатидан муҳим ҳудудлигича қолмоқда. Қирғизистон жануби, Ўзбекистон ғарби ва Тожикистон шимолини ўз ичига олган Фарғона водийси унда алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда аҳоли зичлиги ҳамиша юқори бўлган. Ҳозирда ушбу ҳудудда 1 квадрат километрда 360 киши истиқомат қилади. Ҳиндистонда ушбу кўрсаткич квадрат километрга 367 кишини ташкил этади. Бу рақамлар Фарғона водийсида аҳоли зичлиги 1 кв кмга 360 кишини ташкил этиб, Қирғизистондагига қараганда 12 баравар, Қозоғистондагига қараганда 56 бараварга юқорилигини билдиради”, - деб иқтибос келтиради А.Жээнбековнинг сўзларидан ҚР парламенти матбуот хизмати.
У ҳудуддаги хавфсизликка миграция улкан таъсир ўтказишини, Марказий Осиё мамлакатлари миграциясининг ўзига хос жиҳати оммавий меҳнат миграцияси эканлигини таъкидлади.
“Яқин орада ушбу жараён давом этиши кутилмоқда. Қирғизистонда ташқи меҳнат миграцияси суръатлари юқори даражага етди. Ҳозирда мамлакатдаги аҳолининг учдан икки қисми қишлоқларда яшайди. Ишсизларнинг 61% қишлоқликлар”, - деб давом этди А.Жээнбеков.
У мамлакатда миграция суръатларини камайтириш бўйича чоралар кўрилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Барча ҳудудлар, кичик шаҳар, қишлоқ ва поселкаларни ривожлантириш масаласи қўйилмоқда Қирғизистонда ҳар йили 55 минг ёш мактабларни тугаллайди. Уларнинг кўпчилиги ўқишга киради. Қолганлари эса меҳнат бозорига тушади.
“Ёшларни иш билан таъминлаш учун йилига уларга атаб 70 минг атрофида янги иш ўринлари яратишимиз зарур”, - деб таъкидлади парламент раиси.
Шунингдек, Жээнбеков мустақилликнинг кейинги йиларида ҳар йили 10-15 минг иш жойлари яратилганини таъкидлади. Ўтган йили ҳукумат биринчи марта 50 минг иш ўрни яратилгани ҳақида ҳисобот берди. Умуман, ҳукумат дастурига кўра, кейинги 5 йилда мамлакатда 350 минг янги иш жойи яратиш режалаштирилмоқда.