Фарғона водийсида қалбаки пулни муомалага киритиш ҳолати аниқланди

Дата: 13:53, 29-04-2016.

Фарғона. 29 апрел. ЎзТАГ – Фарғона водийсида қалбаки пулларни муомалага киритишга уриниш ҳолатининг олди олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган оператив тадбирлар доирасида Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар ушланди. Улар Бувайда туманидаги савдо шахобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш махсулотларини харид қилиб 100 дона 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берганлар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматида.

Купюраларнинг ҳақиқийлиги сотувчиларда шубҳа уйғотди ва улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини чақирдилар. Экспертиза жараёнида ушбу купюраларнинг қалбакилиги аниқланди.

 Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: