Фарғона водийсида Бобур номидаги Ўш театрининг гастроллари бўлиб ўтмоқда

Дата: 18:49, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Фарғона водийсида Бобур номидаги Ўш театрининг гастроллари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гастроллар Ўзбекистон ҳукумати таклифи ва кўмагида ташкил этилди. Биз “Айкол Манас” спектаклини тайёрладик. У Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари саҳналарида қўйилади”, - деб иқтибос келтиради “Народное слово” нашри Бобур номидаги Ўш академик драма театрининг директори Набижон Мамажоновдан.

Ўш театрининг сафари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534-йиллигида бўлиб ўтмоқда.

Олдин хабар берилгани каби, Ўш театри Ўзбекистонга 20 йиллик танаффусдан сўнг илк марта сафар қилмоқда. Гуруҳда 46 актёр бор. Ўзбекистон ташрифнинг барча харажатларини ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамизки, Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари 2016 йил кузидан бошлаб яхшилана бошлади. Қирғизистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Бир оздан сўнг Қирғизистон ўзбек делегациясини кутиб олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: