Фарғона водийсида кучи 4 баллик зилзила бўлиб ўтди

Дата: 13:06, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 23 январга ўтар кечаси Фарғона водийсида кучи 4 баллик зилзила бўлиб ўтди, деб хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фарғонада силкинишлар кучи 4 баллни ташкил қилди, Андижон ва Наманганда 3 баллик зилзила қайд этилди. Зилзила маркази Фарғонадан 25 км олисда – Қирғизистонда бўлган. Бу ерда ер ости силкинишларининг кучи 4,9 баллни ташкил қилди”, - деб таъкидлашди “Тошкент” сейсмостанциясида.

Сейсмостанция маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер ости силкинишлари сезилмади. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: