Фарғона водийсида мамлакатнинг энг асосий ҳудудий кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 11:03, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 22-24 августда мамлакатнинг энг асосий ҳудудий кўргазмаси бўлган “Ўзбекистон инфраструктураси/Фарғона водийси 2016” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Иккинчи йил қаторасига кўргазма хорижий ишлаб чиқарувчилар ваколатхоналари иштирокидаги Ўзбекистоннинг энг аҳоли зич ҳудуди – Фарғона водийсида хорижий экспо-воқеа бўлмоқда”, – деб таъкидлашди ITE Uzbekistan кўргазмалар компаниясида.

2015 йилда ҳам тадбир катта қизиқиш уйғотган эди. Халқаро компания ва тадбиркорлар гуруҳи илк маротаба Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўз маҳсулотларини тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. Экспозициянинг кенг мавзуси ҳудудий бизнес доиралар вакилларини жалб қилишга имкон берди.

Жорий йилда ташкилотчилар ушбу муваффақиятни янада ривожлантириш ниятидалар. “АвтоТехХизмат”нинг намойишлар салонида хорижий ишлаб чиқарувчилар ва вилоятлардаги истеъмолчилар орасидаги алоқаларни янги даражага кўтаришга қодир бўлган замонавий технология ва ишланмалар намойиши бўлиб ўтади. Кўргазма тўғридан тўғри алоқалар ўрнатиш, янги дилерлик тармоқлари яратиш ва мавжудларини ривожлантириш учун платформа бўлади.

Хозирда 30 ортиқ компаниялар ўз иштирокларини тасдиқладилар. Улар орасида Бельгия, Беларусь, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Россия, Туркия, Украинага мансуб хорижий ваколатхоналар мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: