Фарғона водийсида Мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолети ҳалокати натижасида 9 киши ҳалок бўлди

Дата: 09:37, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Фарғона водийсида Мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолети ҳалокати натижасида 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 18 октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди”, - дейилади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Мазкур авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди. Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: