Фарғона водийсида Open Air-Oltin Vodiy бўлиб ўтади
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 20 июндан 26 июнгача Фарғона водийсининг тўртта шаҳри – Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқондда Open Air-Oltin Vodiy концертлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Маданият вазирлигидан маълум қилишларича, Open Air-Oltin Vodiy – Фарғона водийсидаги концертлар сериясидир. Лойиҳа доирасида водий бўйлаб саёҳат уюштирилиб, бу ерда маҳаллий томошабинлар Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, таниқли қўшиқчилар ва дирижёр Алибек Кабдурахманов раҳбарлиги остидаги мусиқачилар ўз санъатлари билан қувонтирадилар.
Концертларни ўтказиш учун замонавий театрлар қаршисидаги марказий майдонлар ва тарихий архитектура ёдгорликлари олди танлаб олинган. Наманганда – Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри олдидаги майдон, Андижонда – “Андижон Регистони” хиёбони, Фарғонада – И. Каримов номидаги Театр-концерт саройи қаршисидаги майдон ва Қўқондда – Худоёр хон саройи қаршиси танлаб олинган.
Бу ерда 1,5 минг ўриндиқли ёзги концерт зали бунёд этилади. Саҳналар улкан экранлар, зарур ёритиш ускуналари ўрнатилади, кеча мазусига мос безатилади.
Концертлар дастури улар ўтказиладиган вилоят ўзига хослигидан келиб чиқиб тузилган. Ундан Чайковскийнинг “Қарсилдоқ” ва “Оққуш кўли” балетлари, Моцартнинг “Сеҳрли флейта”, Энмарк Салиховнинг “Умид” операси мусиқалари, машҳур “Маҳаллада дув-дув гап”, “Мафтунингман”, “Чинор остидаги дуэль” кинофильмлари саунтреклари, “Муҳташам юз йил”, “Тойгар”, “Ичккарида” турк сериалларидан қўшиқлар, Ботир Зокиров ва Муслим Магомедов репертуаридаги қўшиқлар, Андижон полкаси ва Хоразм лазгиси каби куйлар ўрин олган.
Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов, ижрочи Хуршид Иноғомов, Ширин Маматова, Оқилбек Пиязов, Дамир Раҳмонов, Милена Мадмусаева, Алимбай Каримбаев, Абдулла Ширинов ва Grand Voice гуруҳлари мухлисларни хурсанд қиладилар.
Сурат манбаи: https://ok.ru/informatsiya/topic/63390877207423