Фарғона водийсида қуёш электростанцияси синов тариқасида ишга туширилди

Дата: 10:06, 08-04-2015.

Наманган. 8 апрел. ЎзТАГ – Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 130 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станцияси синов тариқасида тижорат мақсадларида ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойҳани молиялаштириш Жанубий Корея ҳукуматининг $700 минг миқдордаги гранти ҳисобига амалга оширилди. Станция учун ускуналар кореянинг “Hanhwa”, “JSPV”, “S-Energy” ва “TopSun” компаниялари томонидан етказиб берилди. Эндиликда станция энергетика тизимига кунига 500-600 кВт/с электроэнергия етказиб беради”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Ушбу объектни қуришдан кўзланган асосий мақсад – замонавий қуёш панеллари ва модулларини синаш, Ўзбекистон табиий шароитларида уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаштириш ва кейинчалик шу асосда энг самарали ечимларни танлаб олишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: