“Фарғонаазот” йил якунлари бўйича 1,1 млрд сўм миқдорда соф фойда олишни режалаштирмоқда

Дата: 09:55, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – “Фарғонаазот” АЖ 2015 йил якунлари бўйича маҳсулот реализациясини 485,9 млрд сўмга етказиб, 1,1 млрд сўм миқдорда соф фойда олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 8,3% ўсиши кутилмоқда. Ўтган йили ишлаб чиқаришнинг кўпайиши 2013 йилга нисбатан 35,5%, 2010 йилга нисбатан эса 2 баравардан кўпни ташкил қилди. Корхонанинг кейинги беш йилдаги даромадлари 2 бараварга ўсди”, – деб таъкидлашди “Фарғонаазот” матбуот хизматида.

Ушбу кўрсаткичларга экспорт ҳажмларини кенгайтириш ҳисобига эришиш режалаштирилмоқда. Сотилаётган маҳсулотнинг 65% экспорт ҳиссасига тўғри келмоқда. Маҳсулотлар Жанубий-Шарқий осиё, БАА ва МДҲ мамлакатларига етказиб берилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: