Фарғонада е-спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Дата: 10:08, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6-7 сентябр кунлари Фарғонада e-спорт бўйича Electronic Sports World Cup (ESWC) доирасидаги Ўзбекистон Чемпионати - Zor-Zor UCG 2014 ўйинларининг ҳудудий саралаш турнири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоятидан 140дан ортиқ геймерлар иштирок этишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилий қўмита хабарларига кўра, чемпионат доирасида DotA Allstars яккалик ўйинлари ва FIFA14 – спорт футбол симулятори ўйинларининг турнирлари ўтказилади.

DotA Allstars 5х5 гуруҳ ўйини бўйича мусобақаларда ҳаммаси бўлиб Фарғона, Андижон ва Қўқондан 16 гуруҳ иштирок этишди. GGFly гуруҳидаги Шохруҳ Комилов, Тимур Бекназаров, Амал Худайбердиев, Бобур Ибрагимов ва Дониёр Алижоновлар I ўринни эгаллашди.

Фарғонада ўказилган FIFA14 ўйинида 36 виртуал футболчилар иштирок этишди. I ўрин ва миллий финалга йўлланмани Аброр Рустамов қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, юқоридаги ўйинлар бўйича миллий финал 26 сентябр куни Тошкентдаги ICTExpo 2014 Ҳалқаро кўргазмасининг бош саҳнасида бўлиб ўтади. FIFA14 ўйини бўйича Ўзбекистон чемпиони Франциядаги ESWC 2014 Жаҳон кубогининг Гранд-финалига йўлланмани қўлга киритади.

Илгарироқ, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг саралаш босқичлари ўтказилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: