Фарғонада ФВБ янгиланган ўқув маркази очилди

Дата: 16:51, 15-01-2016.

Ташкент. 15 января. УзТАГ – Фарғонада Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказининг янги биноси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ўқув марказининг асосий вазифаси Фарғона вилояти аҳолиси ва раҳбарлар таркибини фавқулодда ваизятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашдан иборат.

Ўқув марказида кутубхона, бир неча ўқув аудиториялари, меҳмонхона мавжуд бўлиб, фуқаро муҳофазасига оид ўқув машғулотларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, марказ замонавий компютер технологиялари, қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминланган.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ҳокими аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлашнинг муҳимлиги, аҳамиятли эканлигини инобатга олиб, жойларда аҳоли билан машғулотлар ўтказиш ва уларнинг қамровини янада кенгайтириш мақсадида ўқув маркази ҳодимларига янги “Дамас” автомобилини топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: