Фарғонада ички ишлар ходимлари томонидан чорва ўғрилари ушланди

Дата: 15:34, 30-03-2015.

Фарғона. 30 март. ЎзТАГ - Фарғонада ички ишлар ходимлари томонидан чорва ўғрилари ушланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Фарғона вилояти ички ишлар шаҳар бўлимига нотаниш шахсларнинг Саноат кўчасидаги дала ҳовлига киргани ва бу ердан 3 бош қора молларни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

“Факт бўйича жиноят иши очилди. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари жабрланувчи ва воқеанинг эҳтимолий гувоҳларини сўроқ қилдилар, кейинчалик жиноятчиларнинг изига тушилди. Оператив-тергов тадбирлари давомида ўғирликни Фарғонада истиқомат қилувчи икки фуқаро содир этгани аниқланди. Тез орада улар қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг юқоридагига ўхшаш бошқа жиноятларга алоқадорлиги аниқланмоқда”, - дейилади республика ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: