Фарғонада ўғирликда гумон қилинаётган шахслар ушланди

Дата: 16:55, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Фарғонада ўғирликда гумон қилинаётган шахслар ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик билан ишлаш бошқармасига асосланган ҳолда. 

“23 январь куни Фарғона тумани Ўрикзор кўчасида яшовчи, фуқаро, ИИБга ариза билан мурожат қилиб, шу йил 22 январь соат 08:00дан 14:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, жамғариб қуйган пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қува тумани Акбаробод маҳалла фуқаролар йиғини Дамариқ кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган Мухиддин Жайнақов ва Қадабулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Ахшак кўчаси 16-уйда яшовчи, 1988 йилда туғилган Шерзод Раҳмоновлар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Сурат манбаи: http://hronika.info/rossija/56170-v-gorode-nevest-ivanovo-53-letnyuyu-zhenschinu-pohitili-i-iznasilovali.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: