Фарғонада касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди

Дата: 13:46, 26-07-2019.

Тошкент. 26 июль. ЎзТАГ – Фарғонада касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"24 июль куни Фарғонада Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорлик доирасида қурилаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг биринчи тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди",-дейилади Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, Фарғона касб-ҳунар таълими марказида кадрлар тайёрлаш беш йўналишда амалга оширилади: электр ва электроника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, тикувчилик, косметология.

Марказ KOICA билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган тўртинчи лойиҳа бўлади. Бугунги кунда бундай марказлар Тошкент, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларида фаол фаолият юритмоқда. Уларда аллақачон турли йўналишларда 8 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олди.

Сурат манбаи: axbor.sorbon.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: