Фарғонада мамлакатда биринчи электроэнергия бўлмаган ҳолда ҳам ишловчи светофор ўрнатилди

Дата: 17:03, 12-05-2017.

Фарғона. 12 май. ЎзТАГ – Фарғонада Ватанпарвар кўчаси чорраҳасида мамлакатда биринчи электроэнергия бўлмаган ҳолда ҳам ишловчи светофор ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги тизим Фарғона политехника институти олимлари Махмуджон Турдиев, Умиджон Рустамов ва Аброр Тожибоевлар томонидан яратилган.

Қурилма электрон аккумулятор ва электрон коробкадан иборат. Электр токи паст кучланганда ёки у узиб қўйилганда қурилма унда тўпланган электр энергия ёрдамида таъминлайди. Ҳозирда қурилмаларни Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик ва Баҳор кўчаларидаги чорраҳалар светофорларига ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ИИБ бўлим бошлиғи Дилмурод Мамазиёевнинг сўзларига кўра, йил якунига қадар Фарғонанинг 214 та чорраҳасидаги светофорларни ушбу қурилмалар билан таъминлаш режалаштирилган.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: