Фарғонада ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди

Дата: 16:27, 06-10-2015.

Фарғона. 6 октябр. ЎзТАГ – Фарғона вилояти Адлия бошқармасида Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари учун минтақавий семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан маълум қилишларича, семинарда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун меъёрларининг ижроси муҳокама қилинган.

Семинар ишида Дин ишлари қўмитаси вакиллари, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари адлия бошқармалари ходимлари, шу вилоятлар ҳокимиятлари ва ИИВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир диний ташкилотларга миллий қонунчилик доирасида тўлақонли фаолият юритишга кўмаклашиш учун ўтказилди.

Семинар доирасида Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 20 январь куни кабул килинган “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” карори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Шу каби семинарларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: