Фарғонада талончи қўлга олинди
Фарғона. 9 ноябр. ЎзТАГ – Фарғонада талончи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фарғона шаҳар ИИБга 49 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона кўчасида икки номаълум шахс уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, икки дона пластик карточкаси ва иш жойига кириш рухсатномасини очиқдан-очиқ тортиб олиб қочиб кетганликларини маълум қилган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ хабарида.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган оператив-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 30 ва 39 ёшли икки нафар шахслар содир этганлиги аниқланиб, улар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.