Фарғонада тиббиёт коллежи вакили пора олишда ушланди

Дата: 12:50, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари 2-Фарғона тиббиёт коллежи бўлим бошлиғини пора олаётган пайтида ушладилар, деб хабар беради 12news.uz.

“Ушланган шахс коллежга ўқишга киритиб қўйиш учун $5 минг миқдорда пора олаётган бўлган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш очилди, тергов олиб борилмоқда”, - деб аниқлаштирди вилоят прокуратураси вакили.

Шунингдек, у йил бошидан бери Фарғона вилоятида коллеж, мактаб ва болалар боқчаларига жойлаштириб қўйиш учун пора олиш фактлари бўйича 27 жиноят иши очилганлигини ҳам маълум қилди, деб хабар беради агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: