Фарғонада USAID кўмагида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти бўйича форум бўлиб ўтди

Дата: 17:57, 18-02-2016.

Фарғона. 18 феврал. ЎзТАГ – 25-26 февралда Фарғонада АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги кўмагида “Фарғона водийсининг мева-сабзовот тармоғи экспорт салоҳияти” номли форум ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

USAID идорасидан маълум қилишларича, форум Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича АҚШ агентлиги томонидан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақаобат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Шунингдек, форумнинг ўтказилиши Герман халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва ЕҲХТ томонидан қўллаб-қувватланган.

Тадбирнинг ишбилармонлик дастури ўқув бўлимлари, давра суҳбатлари, B2B шаклидаги учрашувлар, кўргазмани кўзда тутади.

Бундан ташқари, фермерлик хўжаликлари ва транспорт-логистика марказларига ахборот танишув ташрифлари ҳам уюштирилади.

Форумнинг асосий тадбирлари Фарғона тадбиркорлар марказида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: