Фарғонада яширин хўрозлар жанглари ташкил қилган собиқ милиционер ушланди

Дата: 14:55, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Фарғона вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимлари яширинча хўрозлар жанглари уюштириш билан шуғулланган жиноятчиларни фош қилиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар қилади Podrobno.uz янгиликлар агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига асосланган ҳолда.

Махсус операция давомида Фарғонада яширин хўрозлар жанглари уюштирган собиқ милиционер ушланди. У 500 киши кетадиган зал очган бўлиб, бу ерда хўрозлар жанглари ташкил қилинган. Ташкилотчи соврин жамғармасининг ўндан бир қисмини олган ҳамда томошабинлардан ҳам пул йиғган.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда. Собиқ милиционер 278 модда (таъқиқланган ўйинлар учун притонлар ташкил қилиш) бўйича айблов қўйилган бўлиб, у беш йилга қамалиши мумкин, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: