Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашадилар
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 16 июлда Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодаларнинг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало, олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://uz.all.biz/reklama-v-mezhdunarodnom-aeroportu-fergana-s15071