Фарғонада “Жиҳодчилик” экстремистик ҳаракатининг уч тарафдори жазога тортилди
Фарғона. 9 июн. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди Фарғона вилоятида яшовчи уч кишини “Жиҳодчилик” диний-экстремистик ҳаракатига алоқадорлик учун жазога ҳукм қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
Ғайратжон Пахриддинов таниши Хатиятилло Камоловдан “Жиҳодчилик” экстремистик ҳаракатининг ғоявий етакчиси Абдуллох қорининг чиқишлари бўлган диск олади. У материалларни нетбукка ёзиб олгач, уларни таниш ва қариндошлари орасида фаол тарқата бошлайди, қизиққанларга флешкага ёзиб беради.
Ишнинг яна бир қатнашчиси Абдумалик Хасанов Пахриддиновга Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб кирилган экстремистик материалларнинг яна бир порциясини беради. Унда “Жиҳодчилик” экстремистик ҳаракатининг яна бир етакчиси Рафиқ қори Камаловнинг “Куфр демократия” ва “Ислом ҳак” ёзувлари бўлади.
“Махсус операция доирасида ҳар уч экстремист қўлга олинди. Тинтувда Ғайратжон Пахриддиновнинг уйидан турли диний ҳарактерлари материаллар бўлган Aser нетбуки топилди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.
Экспертиза улар Ўзбекистонда констуциявий тузимни ағдариш жамоат хавфсизлигига ҳавф солишини кўрсатди. Боз устига, бундай материалларнинг мамлакат ҳудудига олиб кирилиши ва тарқатилиши таъқиқланган.
Ғайратжон Пахриддинов судда ўз айбини тўлиқ тан олди. Суд иш материалларини кўриб чиқиб, гувоҳларни тинглаб, уни Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича 7 йилга, Хатиятилло Камоловни 3 йилга, Абдумалик Хасановни 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.