Фарғонадаги корхонада БФҚ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Дата: 17:53, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Фарғонанинг Учкўприк туманидаги “Topvictory” МЧЖда маҳаллий шифобахш ўсимликлар асосида биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзфармсаноат маълумотларга кўра, маҳсулотлар эндокринология, педиатрия, қатор касалликлар профилактикасида қўлланилмоқда.

Бундан ташқари, йил охирига қадар бу ерда яна 5 турдаги дориларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилган.

Доривор ўсимликлар 5 гектар ерда етиштирилмоқда. Уларнинг кўчат ва уруғлари Қўқон ўрмон хўжалиги томонидан етказилиб берилмоқда.

Тадқиқотларга мувофиқ, Ўзбекистонда ўсадиган 1,15 минг турдаги ўсимликлар доривор хусусиятларга эга. Мамлакат фармацевтика тармоғида 100 фармацевтик корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 30сида халқаро сифат стандартлари жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: