Фарғонани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан янги Департамент шуғулланади
Дата: 17:44, 30-06-2014.
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Фарғона шаҳар ҳокимияти қошида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаментини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Хужжатда янги департаментнинг вазифалари ва таркиби тасдиқланган. Департамент фаолиятини молиялаштириш Фарғона вилояти бюджети ҳисобига амалга оширилади.
Хужжатга асосан, Фарғона вилояти ҳокимлигига шаҳардаги қимматли дарахт турлари, кўча ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектларини инвентаризация қилиш топширилган.
Шунингдек, Департамент ходимларига шаҳар ва туман ҳокимиятлари ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўзда тутилган тартиб амал қилиши белгилаб қўйилган.


