Фарруҳ Дўстов Польшадаги турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди

Дата: 15:56, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Вроцлавдаги (Польша) АТР Челленжер турнири ғолиби бўлиб, $12,25 минглик соврин ва ATP рейтингида 110 очкога эга бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Миллий олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, турнир финалида жаҳоннинг 118- ракеткаси бўлган Ф.Дўстов 1 соат 10 минут давомида икки сетда Босния ва Герцеговиналик Мирза Башич устидан 6:3, 6:4 ҳисобларида ғалаба қилди. Бу Дўстовнинг босниялик устидан шахсий ҳисобидаги иккинчи ғалабасидир.

Ушбу муваффақият орқали Фарруҳ Дўстов АТР рейтингида 20 поғона юқорилаб, 98-ўринга чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: