Феврал бошида “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериясида “China Dragons”га қарши тушади

Дата: 16:41, 13-01-2017.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 3 февралда “Uzbek Tigers” ўзбек жамоаси Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) VII мавсумида “China Dragons” жамоасига қарши тушади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Жанглар 10 вазн тоифаларида ўтказилиб, унда ўзбек жамоасидан ҳар бир тоифада учтадан боксчи кўрсатилган. Булар 49 кг вазн тоифасида - Ҳасанбой Дўсматов, Мироншох Ибрагимов, Нодиржон Мирзаҳмедов, 52 кгда - Аброржон Қодиров, Ҳасанбой Латибохунов, Сирожиддин Холматов, 56 кгда - Шахобиддин Зоиров, Абдулхай Шараҳматов, Миразизбек Мирзаҳалилов, 60 кгда - Муроджон Аҳмадалиев, Улуғбек Комилов, Улуғбек Дусмуродов, 64 кгда - Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Алиер Норалиев, 69 кгда - Шахрам Ғиёсов, Фазлиддин Мелибоев, Одилжон Аслонов, 75 кгда - Исроил Мадримов, Махмуд Ғоипов, Улуғбек Ҳақбердиев, 81 кгда - Бектемир Мелиқўзиев, Зухриддин Маҳкамов, Мадиёр Саидраҳимов, 91 кгда - Бобурбек Юлдошев, Сардорбек Бегалиев, Сардор Ермуҳаммедов, +91 кгда - Баҳодир Жалолов, Мирзобек Ҳасанов, Аслбек Солиевлар.

Маълумот ўрнида, жамоаси Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) ҳаваскор боксчилар учун AIBAга бўйсинувчи Халқаро бокс уюшмасидир. Анъанавий боксдан фарқли равишда жангларда боксчилар очиқ бадан билан ҳимоя шлемларисиз қатнашадилар. Профессиональ боксдаги каби пул ишлаш ҳам мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: