Феврал ойида Ўзбекистонда нархлар ўртача 1,6%га ошди

Дата: 12:01, 05-03-2019.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Феврал ойида Ўзбекистонда нархлар ўртача 1,6%га ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги матбуот хизмати (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

Ҳужжатга кўра, бир ой мобайнида товарлар нархи 1,8%га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%га ўсди. Хизматлар 0,8%га қимматлашди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар 4%га ошди. Умумий овқатланиш соҳаси баҳоларнинг 3%дан ошиши билан иккинчи ўринни эгаллайди, учинчи ўринда сут маҳсулотлари, 3,2%га ўсди.

Спиртли ичимликлар 2,3%га ўсди. Бир ой ичида шакар, чой, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари 1,7%га қимматлашди.

Нон маҳсулотлари, шу жумладан, дон ва дуккакли экинлар, макарон маҳсулотлари бир ойда 2,4%га, мош 2,3%га, гуруч 1,9%га, ёпган нона 0,5%га, буғдой уни 0,4%га ошди.

Ҳунармандчилик буюмлари (5,9%), маиший рўзғор буюмлари ва электротехника (5,8%), ювувчи ва тозаловчи маҳсулотлар (5,7%), автомобил эҳтиёт қисмлари (2,9%), ошхона анжомлари ва асбоб-ускуналари (2,2%), тўқимачилик буюмлари (2,1%), кийим-кечак (1,4%), пойабзал (1%)ларнинг ошганлиги ноозиқ-овқат маҳсулотларининг (9,5%) ўсганлигини кўрсатади.

Сурат манбаи: fruitnews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: