Февралда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида ўртача нарх январ даражасида қолди
Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Февралда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида ўртача нарх январ даражасида қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Февралда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида ўртача нарх январ даражасида қолди ва квадрат метрига 559 ш.б.ни ташкил қилди. Январда бу кўрсаткич 561га тенг эди”, - дейилади CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компаниясининг “Газета.uz” нашрига тақдим этган тадқиқотида.
Йилнинг иккинчи ойи якунлари бўйича, ғиштдан қурилган квартиралар нархи 1%га (599дан 602га) ошган бўлса, панелли уйларда 1%га (533дан 527га) арзонлашди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар – 552 ш. б. (+1%), икки хонали квартиралар – 549 (+1%), уч хонали квартиралар – 565 (-2%), тўрт хонали квартиралар – 574 (+1%).


