Февралда UZ домен ҳудудида рўйхатга олиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Дата: 14:56, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – 2015 йилнинг февралида ушбу ой йилнинг энг қисқа ойи бўлишига қарамасдан UZ домен ҳудудида рўйхатга олиш бўйича янги рекорд қайд этилиб, 1,004 янги домен рўйхатдан ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан хабар беришларича, 5 феврал куни энг кўп – 236 домен номи рўйхатга олинди.

2 март ҳолатига келиб UZ ҳудудида 20,221 минг фаол домен бўлиб, ундан 363 доменнинг муддати узайтирилиши кутилмоқда. 1 январда эса UZ ҳудудида 19,171 минг домен мавжуд эди. Йил бошидан бери доменлар сони 5,3% кўпайди.

Маълумот ўрнида, рўйхатга олишлар бўйича бундан олдинги рекорд натижа 2015 йил январда қайд этилган бўлиб, ўшанда 940 янги домен очилган эди. Ўтган йилдаги энг яхши натижа декабрда қайд қилинган (708 домен).

Янгилик билан ўртоқлашиш: