Февралда ўзбек чегарачилари 115 чегарабузарни қўлга олдилар

Дата: 09:47, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Февралда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари 115 давлат чегарасини бузувчиларни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмита вакилига асосланган ҳолда.

Қўлга олинганларнинг кўпчилиги Қирғизистон (65 киши) ва Қозоғистон (43) билан чегарага тўғри келди. Тожикистон билан чегарада 7 қонунбузар қўлга олинди. Айни пайтда Туркманистон ва Афғонистон билан чегарада қонунбузилишлар қайд этилмади.

 “Чегарачилар чегарадан ноқонуний олиб ўталаётган қиймати 139 млн сўмлик моддий бойликларни ушлаб қолдилар. Булар асосан маиший техника ва парфюмерия бўлиб, бари Қирғизистон билан чегарада ушланди”, - деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига чегара қўмитаси вакили.

Бундан ташқари, февралда Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонга 34 дона iPhone-7 телефон аппарати ва 3 HP ноутбукларини ноқонуний олиб киришнинг олди олинди. Уларнинг умумий қиймати 218 млн сўмга тенг. Шунингдек, қиймати 45 млн сўмликдан ортиқ тиббий воситалар парфюмерия контрабандасига ҳам чек қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: