Февралдан Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида фоторадарлар ишлай бошлади

Дата: 10:22, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Февралдан Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти йўлларида фоторадарлар ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи 806- 871-километрлари орасида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилди.

Улар тажриба тариқасида 20 январдан бери ишлатилмоқда.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, фоторадарлар юқори тезликда ҳаракатланиш шароитларида назоратни яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини оширишга ёрдам беради.

Ушбу тизим замонавий технологиялар ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъхминлаш бўйича ишлар сифатини оширади, ЙТҲ иштирокчиларининг ҳимояланганлик даражасини кучайтиради, қоидабузарликларни автоматик аниқлашга имкон беради.

Қисқа вақт ичида Тошкент вилоятининг кўплаб шаҳарлар ва туманларида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатиш режалаштирилган. ИИВ таъкидлашича, бу энг аввало, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган ҳайдовчиларни аниқлашга ёрдам беради.

Сурат манбаи: https://zamin.uz/social/22158-toshkent-shahrida-11-iyun-kuni-8-ta-mast-holda-transport-vositasini-boshqargan-shahs-aniqlandi.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: