ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджонов Хорхе Вальдано билан учрашди

Дата: 17:01, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) раҳбари Умид Аҳмаджонов Мадридда “Валенсия” ва “Реал” (Мадрид) испан клубларининг собиқ тренери Хорхе Вальдано билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, Аҳмаджонов Вальдано билан учрашувда Ўзбекистонда футбол тренерларини тайёрлашнинг янги тизими, шунингдек, болалар-ўсмирлар футболи мураббийлари малака даражасини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

ЎФФ келажакда Хорхе Вальдано билан ўзбек клубларини халқаро майдонларга чиқариш мақсадида доимий ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдалар.

Сурат манбаи: http://kun.uz/news/2017/09/27/umid-amadzonov-15-20-kunda-terma-zamoaga-angi-bos-murabbij-tajinlanadi

Янгилик билан ўртоқлашиш: