ФИДE президенти Тошкентда Болалар шахмат фестивали очилишида иштирок этди

Дата: 12:43, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Кирсан Илюмжинов Тошкентдаги Болалар шахмат фестивали очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Илюмжинов иштирокчиларга табрик сўзи билан мурожаат қилиб, Ўзбекистонда шахматга катта эътибор бералаётганини таъкидлади. Шу сабабли мамлакатнинг ёш вакиллари Осиё ва дунёнинг йирик мусобақаларда муваффақиятли қатнашмоқдалар. У айниқса, Нодирбек Абдусатторовнинг яқиндаги муваффақиятини алоҳида ажратиб кўрсатди ва уни халқаро гроссмейстер унвони, шунингдек, шахмат дунёси тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстер бўлгани билан табриклади.

ФИДE раҳбари 28 ноябрдан буён Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Республика шахмат федерацияси маълумотига кўра, Илюмжинов Ўзбекистон Халқ таълими вазири ва федерация президенти Улуғбек Иноятов билан учрашди. Суҳбатнинг мавзуси республикада шахматни ривожлантириш, таълимдаги шахматнинг ўрни, “Мактабларда шахмат” дастурни мамлакат таълим муассасаларига жорий этиш кабилар бўлди.

Шунингдек, Илюмжинов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт ишлари қўмитаси раҳбарлари Алишер Султонов ва Рустам Қурбонов билан ҳам учрашди. Учрашувларда шахмат соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари, мамлакатда шахмат бўйича халқаро турнирлар ташкил этиш учун янги имкониятлар, болалар шахматини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: